Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Музработ” газетасининг 2023 йил 14 февралдаги № 3 (4454) сонида “Қопқоқсиз “ўпқон” лар” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.

Мазкур мақола юзасидан Музработ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

2020-2021-йилларда «Обод марказ» давлат дастури доирасида Музрабод туманидаги 4 та аҳоли пунктида 27,5 км ичимлик сув тизимларини қуриш ишлари "Бинокор Ахрор Саидахмадов" х/к томонидан 9 млрд 104 миллион сўмлик ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари 2020-2021 йилларда «Обод марказ» дастури доирасида Музрабод туманидаги 4 та аҳоли пунктида 12,3 км канализация тизимларини қуриш ишлари “Жиззах трест-21” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида қувур қопқоқлари ўрнатилган.

Ичимлик сув тизимларини қуришда ҳар бири 850 минг сўмлик 78 та сув қувури қудуғи қопқоқлари жойлаштирилиб, лойиҳа тўлиқ фойдаланишга топширилган. Аммо айрим фуқаролар томонидан мазкур қопқоқлар ўғирлаб кетилаётганлиги сабабли ҳозирда кўплаб сув қувури қудуқлари очиқ ҳолатда турибди.

Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан мазкур муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?