Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ҳокимлик ахборот хизмати

Музработ тумани ҳокимининг матбуот котиби –

ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи

Абдурасулов Жаҳонгир Шотемир ўғли

Jahongir

 

Телефон:  (90) 958-33-34

 

Манзил: 191300, Сурхондарё вилояти Музработ тумани, Онадиёр кўчаси 1-уй

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2013-2014  йй. - Ҳарбий хизматда

2014-2018 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси

2014-2017 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети “Компьютер нжиниринги” факультетининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти гуруҳ етакчиси

2017-2018 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборот хавфсизлиги” факультетининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи гуруҳи етакчиси

2018-2018 йй. - Музработ Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

2018-2019 йй. - Музработ агросервис касб ҳунар коллежи ёшлар етакчиси

2019-2020 йй. - Музработ тумани ҳокимлиги етакчи мутахассиси

2020 й. - ҳ.в.   - Музработ тумани ҳокимлиги аҳборот хизмати раҳбари

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлайди;

кенг жамоатчиликни туман ҳокимлигининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини тарқатади, оммавий тадбирларни ташкил этади;

туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантиради;

ахборот майдони мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлайди, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;

туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари билан таъминлайди;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилади ва улар тўғрисида туман ҳокимига ахборот беради;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.

 

АХБОРОТ ХИЗМАТИ ЮКЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ФУНКЦИЯЛАРНИ БАЖАРАДИ:

ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади, шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;

оммавий тадбирларни, шу жумладан, туман ҳокимлигининг раҳбарлари иштирокидаги тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки, ёзма ва электрон ҳужжат шаклида ахборот тақдим этади;

қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, социал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати мониторингини олиб боради ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;

Ахборот хизмати олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширади;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, туман ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун туман ҳокимлиги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

туман ҳокимлигининг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;

туман ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди.

Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг вилоят ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

225024
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?