Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш ҳолати мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди

Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш ҳолати мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди



Бугун 16 ноябрь куни туман ҳокимлиги биносида Музработ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Ҳамраев, журналист, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида “Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш ҳолати” мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди.

 

Музработ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Ҳамраев томонидан берилган маълумотга кўра Музработ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 57 та умумий ўрта таьлим мактаби, 23 та мактабгача таьлим муассасаси фаолият олиб бормоқда.

Туманда 57 та умумий ўрта таьлим мактабларидаги 2457 нафар педагоглар таьлим тарбия бериб келмоқда. Уларнинг 2113 нафари (82,9 %)  олий, 342 нафари тугалланмаган олий (13,4 %), 92 нафари (3,7%) ўрта махсус маьлумотли ўқитувчилардир. Ўқитувчиларнинг 211 нафари олий тоифали, 444 нафари 1-тоифали, 659 нафари 2-тоифали мутахассисларни ташкил этади.

 Анжуман сўнгида йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга С.Ҳамраев томонидан тўлиқ жавоблар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?