Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат Боғи эрам маҳалласи

Расмий муносабат Боғи эрам маҳалласи

Жорий йилнинг 24-сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Ҳоким еримизни олиб қўймоқда” мазмунида эълон қилинган пост юзасидан Музработ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаат Музработ тумани ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан “Боғи эрам” маҳалласига бориб ер участкасига бўлган ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилганда, ушбу ернинг фуқарога тегишли эканлиги бўйича ҳужжатлар йўқлиги ушбу ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳирасида турган ерлиги аниқланди.

Ҳозирда "Боғи эрам" маҳалласида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" тамойили асосида кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 543-сонли қарори асосида “Боғи эрам” маҳалласининг “Истиқлол” кўчасида ҳокимлик заҳирасида бўлган 28 сотих ер майдонида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ушбу ер танлаб олиниб, ҳозирда 90 ўринли боғча, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик хоналари, маҳаллада фаолият олиб бораётган маҳалла бешлиги учун бино қуриш ишлари олиб борилмоқда.





Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?