Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

        Жорий йилнинг 15 май куни YouTube ижтимоий тармоғи орқали "МУЗРАБОТЛИК ТАДБИРКОР ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ. УНИНГ ВАЖЛАРИ ҚАНЧАЛИК АСОСЛИ?" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан Музработ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:


Мазкур мурожаат Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Музработ туман бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Хамроқулов Джафар тумандаги “Абдурахмонов Хуршид 95” МЧЖга қарашли 32,5681 гектар экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб полиз экини экканлиги маълум бўлди. Фуқаро Хамроқулов Джафарга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-модда 2-қисми билан Маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.

Фуқаро Хамроқулов Джафарга полиз экинларини 15 кун ичида йиғиштириб олиб, “Абдурахмонов Хуршид 95” МЧЖга 32,5681 гектар ер майдонини бўшатиб беришини тушунтирилганлигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?