Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нажмиддин Назаровнинг ноябр ойи якуни бўйича ҳисоботи

Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нажмиддин Назаровнинг ноябр ойи якуни бўйича ҳисоботи

 

      Жорий йилнинг ноябр ойида Музработлик солиқ тўловчилар томонидан жами 4 255.1 млн сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 993.5 млн сўм  ёки 130.4 фоизга о‘сишга эришилди.

Жумладан:

-жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 323.0 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 142.2 млн сўмга ёки 178.6 фоизга;

-жисмоний шахслар ер солиғидан 616.5 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3.4 млн сўмга ёки 100,5 фоизга;

-АОСдан 245.4 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155.1 млн сўмга ёки 272.9 фоизга;

-ЖШОДСдан 2 140.1 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 486.2 млн сўмга ёки 129.4 фоизга ўсишга эришилди.

      Хабарингиз бор Президентимизнинг «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ва замонавий ёндашувлар асосида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2022-йил 1-ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди ва ноябр  ойининг ўзида 339 нафар воҳадошларимиз ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Бу ўтган октабр ойига нисбатан 209 нафарга кўпдир.

 

      Ноябр ойида 35 нафар жисмоний шахслар ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладилар. Шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳамда тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган 197 нафар ЯТТлар қайта давлат рўйҳатидан ўтдилар.

 

      “Солиқчи-ко‘макчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам ко‘рсатилиб, 245га яқин муаммолар ижобий ҳал этилди.

 

Жумладан:

-2 нафар тадбиркорларга имтиёзли кредит олишда;

-252 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини йуритишда;

-89 нафар тадбиркорларга Давлат солиқ қўмитасининг автоматлатлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини ўргатишга кўмаклашилди.

 

      Ноябр ойида 38 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида тузилган жами кўчмас мулк ижара шартномалари сони 332 тага етди. 

 

      Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида              576 та корхонада норасмий ишлаётган жами 982 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

 

Жумладан:

- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 517нафар:

- савдо ва умумий овқатланиш корхонарларидаги 260 нафар:

- қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 180 нафар:

- қурилиш корхоналаридаги  25 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва буджетга 108 миллион сўм қўшимча маблағ ё‘налтирилди.

 

     

      Ҳурматли солиқ тўловчилар! Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, та’лим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Шу боис солиқларни тўлаб, езгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

 

Назаров Нажмиддин Нарзуллаевич,

Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?