Ҳурматли тадбиркорлар !!!
Ҳурматли тадбиркорлар !!!
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субйектларига кенг имкониятлар ва шароитлар яратилган.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субйектларининг ишлаб чиқариши ва кўрсатган хизматлари ташкилқилади. Шунингдек, Сизнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссангиз, ишлаб чиқараётган махсулот-ларингиз, кўрсатаётган хизматларингизнинг барчаси статистиc ҳисоботлар орқали кўрсатилади.
Статистика-бу маълум бир ҳудудда кечаётган иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг жараёнларини, реформаларнинг бажарилишини кузатиб, таҳлил қилиб, таққослаб ва бу ҳақида маълумотлар тайёрлаб борувчи соҳа.
Шунинг учун сиз кичик корхона ташкил қилгандан кейин ўзингиз истиқомат қилувчи туман, шаҳарда жойлашган статистика бўлимларига Давлат статистика органларига топширишингиз керак бўлганҳисобот турлари, топшириш тартиби ва муддатлариҳақида тўлиқ маълумотга ега бўлишингиз лозим.
Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субйектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, улардан давлат статистикаҳисоботларини қабул қилишнитакомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг Фармон ва Қарорлари, статистика соҳасига оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субйектларига тушунтириш, улар учун https://t.me/muzrabotstat телеграм гуруҳи ташкил етилган мавжуд муаммолари тўғрисидаги мурожаатларини ҳал етиш мақсадида “Ишонч телефон”лари ишини фаоллаштириш ҳамда тадбиркорлик субйектлари билан кенг кўламли профилактика ишларини олиб бориш орқали улар фаолиятида содир етилиши мумкин бўлган тартиб бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, тадбиркорлик субйектларини қизиқтирган савол ва мурожаатларига малакали жавоб ва маслаҳатлар берилишини таъминлаш, туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган тадбиркорларда юзага келган муаммоларни тезкор равишда ҳал етиш орқали тушунтириш ишларини янада яхшилаш мақсадида, шаҳар статистика бошқармасида “Ишонч телефонлари”
(тел:(76)225-65-73) ташкил етилган.
“Ишонч телефонлари”нинг узулуксиз ишлаши таъминланган, телефон орқали келиб тушган муаммоларни тезкор ҳал етиш учун малакали мутахассислар жалб қилинган ва ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида назорат ўрнатилган.
Шунингдек, тадбиркорлик субйектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита, мулоқотлар ташкил етиш орқали уларда юзага келган таклифлар ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф етиш ва келгусида олдини олиш мақсадида, шаҳар статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика органлари томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субйектлари иштирокида “Очиқ ешиклар куни” (ҳар ойнинг иккинчи жума ва тўртинчи жума кунлари) ташкил қилинган.
Мазкур тадбирлар бевосита ҳудудий бошқарма, туман статистика бўлимларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида ўтказилади.
“Очиқ эшиклар куни”да иштирок етаётган тадбиркорлик субйектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал етиш чоралари кўрилади.
Ташкил етилаёган “Очиқ ешиклар куни”даги муҳокама жараёнида ташриф буюрган тадбиркорлик субйектлари томонидан билдирилган таклифлар ва муаммоларни кўриб чиқишда, қонун ҳужжатларига риоя етиш ва билдирилган таклифлар ҳамда муаммоларни инобатга олиб, уларнинг ижобий йечимини топишда тегишли меъёр ва қоидаларга асосан тадбирлар амалга оширилади.
“Очиқ ешиклар куни”да иштирок етаётган тадбиркорлик субйектлари ўзларидаги мавжуд муаммоларни қай тарзда ҳал қилиниши борасида ва давлат статистика ҳисоботларини тўлдириш тартиблари тўғрисида керакли маълумотларга ега бўладилар.